Исроил Мадримов WSB ҳафталигининг энг яхши боксчиси деб топилди


Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VII мавсум чорак финал илк жангларининг энг яхши боксчисини аниқлаш учун ўтказилган сўровнома якунига етди.

Унга кўра, “Uzbek Tigers” аъзоси Исроил Мадримов (75 кг) 71% овоз жамғариб, энг яхши боксчи деб топилди. У Самарқандда амалдаги чемпион “Cuba Domadores” боксчиларига (3:2) қарши кечган жангда Рио Олимпиадаси ва жаҳон чемпиони Арлен Лопесни мағлуб этган эди.

madrimov_lopez

Шунингдек, ушбу сўровномада “France Fighting Roosters” вакили испаниялик Самуэль Кармона 24% ва “Astana Arlans” боксчиси Сапарбай Айдаров 5% овоз билан кейинги ўринларни банд қилишди.

>>> “Uzbek Tigers” жавоб учрашувида “Cuba Domadores” тўсиғидан ўта оладими? (шарҳ)

Эслатиб ўтамиз, “Uzbek Tigers” боксчилари “Cuba Domadores” жамоасига қарши жавоб учрашувларини 19 май куни ўтказади.

Uzbek_Tigers

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!