Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи яна ишсиз қолди

70 ёшли мутахассис Верона жамоасида 10 октябрда иш бошлаган эди ва бир ой ўтар-ўтмас яна ишсиз қолди. Вентура бошқарувида "Кьево" 3 ўйинда мағлуб бўлди ва 1 учрашувда дуранг натижани қайт этди.

А Серияда ортда қолган 12 турдан сўнг жамоа 0 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Аслида "Кьево" 3 та беллашувда дуранг ўйнаган, аммо мавсум аввалида клубдан 3 очко олиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Вентура Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи саналади. Унинг қўл остида "мовий гвардия" ЖЧга чиқа олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!