Италия терма жамоасининг 5 нафар етакчиси эртага АҚШга қарши баҳсда иштирок этмайди
Италия терма жамоасининг 5 нафар етакчи футболчиси эртага АҚШга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Унга кўра "Скуадро Адзурро" бош мураббийи Роберто Манчини жамоа аъзолари Жоржио Кьеллини, Алессандро Флоренци, Жоржиньо, Лоренцо Пеллегрини ва Лоренцо Инсиньеларнинг барчасига дам беришга қарор қилган ва ушбу ўртоқлик ўйинида ёш футболчиларга имкон бермоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Италия – АҚШ учрашуви эртага 20 ноябрь куни Бельгиянинг Генк шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар