Иван Ракитич: Хорватияни ЖЧ-2018да бутун дунё ёқтириб қолди, бу 1000та ғалабадан яхши

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич Хорватия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги иштироки ҳақида гапириб ўтди.

“Энг ёқимлиси шуки, бизни бутун дунё ёқтириб қолди. Бу 1000та ғалабадан яхшироқ.

Ушбу мусобақада сиз турли босимларда тобланасиз ва шу билан бирга сизни руҳлантиришади ҳам.

Мундиалда иштирок этган бошқа мамлакатларга ҳурмат сақлаган ҳолда шуни айтмоқчиманки, бундан эътироф Хорватиядек кичкина давлат учун улкан натижа”, - дейди Ракитич.

Эслатиб ўтамиз, Златко Далич бошчилигидаги Хорватия терма жамоаси финалга қадар етиб бориб, ҳал қилувчи ўйинда Францияга имкониятни бой бериб қўйишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!