ЖЧ-2018 дан сўнг фаолиятни якунлаган юлдуз футболчилар
Андрес Иньеста, Испания терма жамоасида 12 йил(2006-2018). У ўзининг дебют ўйинини Россияга қарши ўтказган эди. Тасодифни қарангки, сўнгги ўйини ҳам русларга қарши ўйинга тўғри келди.
Жерар Пике, Испания терма жамоаси сафида 9 йил (2009-2018). Икки карра Европа ва бир марта ЖЧни қўлга киритган Пикега энди ҳеч ким ҳуштаквозлик қилмайди
Давид Сильва, Испания терма жамоаси сафида 12 йил (2006-2018). Англия Премьер-лигасининг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири саналадиган Сильва "қизил фурия"даги бутун фаолиятини Иньеста ва Хавининг соясида ўтказишга мажбур бўлди ва...
Тим Кэйхилл, Австралия терма жамоаси сафидаги 14 йил (2004-2018). "Соккеруз" тарихидаги энг яхши тўпурар (50 та гол) ҳам термадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Марио Манжукич, Хорватия терма жамоаси сафида 11 йил (2007-2018). ЖЧ финалидан сўнг у шундай деди: "Ҳеч ким идеал эмас. Мен кўплаб вазиятларни бой бердим, тўпни йўқотдим, аммо мен доимо терма учун боримни қилдим".
Жейми Варди, Англия терма жамоаси сафида 3 йил (2015-2018). "Лестер" ҳужумчиси вақтини кўпроқ оила даврасида ўтказмоқчи ва ёшларга ҳам имкон беришни истаганини баён қилди.
Хавьер Маскерано, Аргентина терма жамоаси сафида 15 йил (2003-2018). "Хэбэй Чайна Форчун" клуби ҳимоячиси "альбиселесте"ни тарк этиши борасида Францияга қарши ўйиндан кейиноқ маълум қилган эди.
Месут Ўзил, Германия терма жамоаси сафида 9 йил (2009-2018). Сабаб мутлақо сиёсий ва бу ҳақда жуда ҳам кўп ва хўп гапирилди. Шу боис, яна такрорлашга ҳожат йўқ назаримизда.
Рафаэль Маркес, Мексика терма жамоаси сафида 21 йил (1997-2018). 5 та мундиалда иштирок этиб, рекорд ўрнатган Маркес ҳам терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Сардор Азмун, Эрон терма жамоаси сафида 5 йил (2013-2018). 23 ёшли футболчи Эрон терма жамоасини тарк этишининг асосий сабаби сафида онасининг бетоблигини айтган эди.
Ража Наионгголан, Бельгия терма жамоаси сафида 9 йил (2009-2018). Унга бош мураббий Роберто Мартинес билан пачакилашавериш жонга теккан бўлса керак, тинчгина термадан кетди-қўйди.
Кейсуке Хонда, Япония терма жамоаси сафида 10 йил (2008-2018). Хонда ҳозирда Австралиянинг "Мельбурн Виктори" жамоаси сафида ўйнамоқда ва шу билан бир қаторда Камбоджа терма жамоасига мураббийлик қилишга ҳам улгурмоқда.
Фикрлар