ЖЧ-2018 киритилган голлар сони бўйича тарихда учинчи бўлди
Хабарингиз бор кеча “Лужники” стадионида бўлиб ўтган Франция ҳамда Хорватия (4:2)терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ЖЧ-2018га расман якун ясалди.
BBC тарқатган хабарга кўра Россия яшил майдонларида ўтказилган мундиалнинг барча 64та учрашувида дарвозалар томон жами 169та гол киритилган. Бу эса жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг кўп гол урилган мундиаллар рейтингида учинчи натижа сифатида қайд этилди.
Маълумот учун, бу борадаги энг яхши натижа ЖЧ-1998 ҳамда ЖЧ-2014га тегишли. Ушбу иккала мундиалда жами 171та гол урилган.
Фикрлар