ЖЧ-2018да энг ёмон иштирок этган терма жамоа номи маълум бўлди

Хабарингиз бор кеча ЖЧ-2018нинг гуруҳ босқичи сўнгги тур ўйинлари якунланди.

Унга кўра Саудия Арабистони, Миср, Эрон, Марокаш, Перу, Австралия, Нигерия, Исландия, Сербия, Коста-Рика, Жанубий Корея, Германия, Тунис, Панама, Сенегал ва Польша мусобақанинг давомини ўз уйларида кўрадиган бўлди.

Эътиборлиси, турнирни гуруҳ босқичида якунлаган юқоридаги 16та терма жамоа ичида энг ёмон кўрсатгич Панамага тегишли бўлди. Шимолий америкаликлар гуруҳ босқичида бирорта ҳам очко тўплай олишмади. Айтиш лозимки, мисрлик футболчилар ҳам барча ўйинларда мағлубиятга учрашди, аммо уларда тўплар нисбати панамаликларга нисбатан анча яхши.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!