ЖЧ-2022да Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этиши мумкин, чунки...

ФИФА президенти Жанни Инфантино 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирокчилар сонини 48тага етказишни режалаштирмоқда.

“Биз жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этадиган терма жамоалар сонини 32тадан 48тага оширишга қарор қилдик. Бу 2026 йилдан бошланади. Бу ЖЧ-2022 йилда ҳам содир бўлиши мумкинми? Биз буни ҳам кўриб чиқяпмиз. Агар мумкин бўлса, нега қилмаслигимиз керак? Биз буни Қатардаги дўстларимиз ва ушбу худуддаги бошқа инсонлар билан муҳокама қиламиз. Умид қиламизки бу амалга ошади”, - дейди Инфантино.

Таъкидлаш керакки, агар иштирокчилар сони 48тага етса, бу шубҳасиз Ўзбекистон терма жамоаси учун жуда катта имконият бўлиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
31/10/2018 14:32
Бундай булса, куперни келиши хам керак эмас эди