Жаҳон чемпионини мот қилган Шамсиддин тақдирланди (фото)
Аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 25-31 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида мукофот жамғармаси 1 миллион АҚШ доллари бўлган Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтган нуфузли турнирда 40 дан ортиқ давлатдан энг юқори малакали Халқаро гроссмейстерлар ва спорт усталари иштирок этди.
Мазкур турнирда ҳамюртларимиз Халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов, Халқаро тоифадаги спорт усталари Шамсиддин Воҳидов ҳамда Нодирбек Ёқуббоев, шунингдек аёллар ўртасидаги баҳсларда Халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова қатнашди.
Чемпионатнинг рапид йўналишида кутилмаган сенсация юз берди. Мусобақанинг 2-турида Шамсиддин Воҳидов амалдаги Жаҳон чемпиони норвегиялик Халқаро гроссмейстер Карлсен Магнусни мот қилиб қўйди.
Фикрлар