Жалолиддин Машарипов: Фарғона аҳли футболни севиши барчамизга маълум
Ўзбекистон кубоги-2018 финал учрашуви эртага Фарғона шаҳридаги муҳташам “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади.
Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам мазкур ўйинда ғалаба қозонишга жиддий бел боғлашган. “Пахтакор” жамоаси етакчиларидан бири – Жалолиддин Машарипов ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
- Ўзбекистон кубоги финал учрашувига яхши кайфиятда етиб келдик. Жамоамизда кайфият аъло даражада. Барча фақат ғалаба қозониш ҳақида ўйламоқда. Ишончим комил, финал ўйини юқори савияда ўтади. Зеро, Фарғона аҳли футболни севиши барчамизга маълум. Стадионга келган кўп сонли мухлислар жамоаларни қизғин қўллаб-қувватлаб туришса ва ажойиб финал атмосфераси яратишса, ўйинчилар ҳам майдонда янда руҳланган ҳолда тўп тепишади, - деди маҳоратли футболчи.
Фикрлар