Жамшид Нажмиддинов биринчи раундда нокаут қайд этди
Ads

Тошкентдаши "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бокс бўйича профессионал жанглар бошланди.

Кечанинг илк жангида Жамшид Нажмиддинов професионал рингда 19-тўқнашувини ўтказди. Бунгача у 17 ғалаба (11 нокаут) ва 1 мағлубият қайд этган.

Бу сафар боксчимизга грузиялик Каха Аветисиани (50-47-1,КО32) рақиблик қилди.

6 раунд этиб белгиланган қарама-қаршиликни (65,5 кг) ҳамюртимиз илк раундларданоқ фаол бошлаб, ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди.

Эслатиб ўтамиз, кечанинг асосий жангида Азиз Абдуғофуров (10-0-0, КО4) россиялик Дмитрий Чудиновга (21-2-2, КО13 -Россия) қарши рингга чиқади.