Жанубий Корея – Германия баҳсини АҚШлик ҳакам бошқаради
Эртага ЖЧ-2018 гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган Жанубий Корея ҳамда Германия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.
ФИФА ушбу муҳим учрашувга АҚШлик Марк Гейгер бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳига ишониб топширди. Унга қанотларда ҳамюрти Фрэнк Андерсон ҳамда канадалик Жо Флетчерлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида эса чилилик Хулио Баскунан фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея – Германия эртага Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Фикрлар