Жардим "Монако"га қандай шарт эвазига қайтгани маълум бўлди

Хабарингиз бор бундан аввалроқ Леонарду Жардим 3 ойлик танаффусдан сўнг яна "Монако"га қайтгани ҳақида хабар берган эдик.

Todomercadoweb тарқатган хабарга кўра 44 ёшли португалиялик мутахассис монаколиклар билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган. Унинг йиллик маоши эса 4 млн еврони ташкил этади.

Қайд этиш лозимки, “Монако” ҳали Жардимга бундан аввалги у билан тузилган шартномани муддатидан аввал бекор қилгани учун 8 млн евро товон пули ҳам тўлаши керак.

Маълумот учун, “Монако” айни дамда Франция чемпионати мусобақа жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!