Жасур Ҳасанов: Эртанги ўйинга тайёрмиз

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Пойтахтимиздаги "Lotte" меҳмонхонаснинг "Регистон" залида ташкиллаштирилган анжуманнинг иккинчи  АГМК устози Миржалол Қосимов ва жамоа ярим ҳимоячиси Жасур Ҳасановлар иштирок этишди.

"Жамоамизда кайфият яхши. Сўнгги ўқув йиғинимиз БААда ўтди ва тайёргарлик жараёни яхши ўтди дейишим мумкин. 

ОЧЛда «Бунёдкор», «Насаф» сафида тўп сурдим. Озми-кўпми тажриба орттирдим. Эртага мен тажрибали футболчи сифатида ўз шерикларимни қўллаб-қувватлайман", - деди Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!