Жефф Хорн Пакьяога реванш олиш имкониятини таклиф қилди

Австралиялик боксчи Жефф Хорн филиппинлик Мэнни Пакьяони сўнгги жангидаги ғалабаси билан табриклади ва унга ўтган йилги мағлубият учун реванш олиш таклифини юборди.

Мэнни, ғалаба муборак! Реванш қандай бўлади?, – деб ёзади Хорн ўзининг Instagram саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили июл ойида Жефф Хорн филиппинлик боксчини очколар бўйича мағлуб қилиб, WBO чемпионлигини қўлга киритган эди.

Пакьяо аргентиналик Лукас Маттисени саккизинчи раундда мағлуб қилиб, WBA чемпионлик камарини қўлга киритди. Энди австралиялик спортчи ундан бу камарни ҳам тортиб олишни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, филиппинлик боксчи Флойд Мейвезер билан реванш жанг ўтказишни истаётганини маълум қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!