Жеко яна АПЛга қайтиш истагида
Римнинг "Рома" клуби форварди Эдин Жеко яна АПЛга қайтиш истаги борлиги ҳақида гапириб ўтди.
“Мен АПЛда 4,5 йил тўп сурдим ва у ерда ўтган ҳар бир дақиқадан завқландим. Менга Англия премьер-лигаси жуда ёқади. Менимча энди у ерга қайтишим учун бироз кеч бўлди. Лекин, эртага нима бўлишини аниқ айта олмайсиз. Ҳозирча “Рома”да бахтлиман”, - дейди босниялик футболчи.
Маълумот учун, 32 ёшли Жеко 2011-2015 йилларда "Манчестер Сити" сафида тўп сурган ва 189та ўйинда майдонга тушиб 72та гол уришга эришган.
Фикрлар