“Женоа” 32 ёшли португалиялик футболчининг трансферини эълон қилди
Италиянинг “Женоа” клуби ўзининг твиттердаги расмий саҳифаси орқали португалиялик ярим ҳимоячи Мигель Велозунинг трансферини эълон қилди.
Унга кўра генуяликлар 32 ёшли футболчи билан жорий мавсум сўнггига қадар шартнома имзолашган.
Қайд этиш лозимки, Велозу ёзда “Женоа” сафини эркин агент сифатида тарк этган эди. Аммо, ўган давр мобайнида у ўзига янги жамоа топа олмади ва яна ортга қайтишга мажбур бўлди.
Фикрлар