"Женоа" Пентекнинг нархини маълум қилди

Италиянинг “Женоа” клуби “Барселона”, “Челси” ҳамда “Бавария” қизиқиш билдираётган польшалик ҳужумчиси Кшиштоф Пентекнинг трансфер нархини эълон қилди.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра генуяликлар 23 ёшли футболчини 60 миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, Пентек жорий мавсум “Женоа” сафида жами 8та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 13 марта ишғол этишга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!