"Женоа" "Ювентус" футболчисини ўз сафига қўшиб олди
Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Стефано Стураро фаолиятини "Женоа"да давом эттирадиган бўлди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга қараганда генуяликлар 25 ёшли футболчини 1,5 млн евро эвазига мавсум якунига қадар ижарага олишган. Таъкидлаш керакки, “Женоа” ижара муддати якунлангач Стурарони 8,5 млн евро эвазига тўлиқ сотиб олиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Стураро мавсумнинг биринчи ярмини “Спортинг” сафида ижара асосида ўтказди. Аммо, жароҳати сабаб бирорта ҳам ўйинда майдонга туша олмади.
Маълумот учун, Стураро асли “Женоа” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2012-2015 йилларда генуяликлар шарафини ҳимоя қилган. Италия терма жамоасида эса 4та учрашувда майдонга тушган.
Фикрлар