Жейсон Мурильо бугун "Барселона"да дебют қилиши мумкин

“Барселона” бугун Ла Лиганинг 18-тури доирасида “Хетафе”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин учун ўз қайдномасини эълон қилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра Эрнесто Вальверде бугун таркибга жароҳатидан соғайиб қайтган Малком ва Сержи Робертони, шунингдек яқинда “Валенсия”дан ижарага олинган Жейсон Мурильоларни киритди.

Аммо, “Хетафе”га қарши баҳсда Рафинья, Томас Вермален ва Самюэль Умтитилар “Барса”га ёрдам бера олишмайди. Уларнинг барчаси ҳамон жароҳатини даволатиш билан банд.

Маълумот учун, “Хетафе” – “Барселона” ўйини 6 январь куни Тошкент вақти билан соат 00:45да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!