Жиру: Анрини рақиб жамоа сафида кўриш ғалати

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру айни дамда Бельгия терма жамоаси мураббийлар штабида фаолият олиб бораётган франциялик собиқ футбол юлдузи Тьерри Анри ҳақида тўхталиб ўтди.

“Анрини рақиб жамоа сафида кўриш ғалати. Мен тушунаман, у бу ерда иш ўрганиб, мураббийлик фаолиятида ҳам янги марраларни забт этиш учун юрибди. Биз уни жуда хурмат қиламиз, у Франция футболининг афсонаси. Уни ўз жамоамизда кўришни истардим ва бу борада у нотўғри танловни амалга оширганини бажонидил исботлаб бермоқчиман. Унинг учун бу алоҳида аҳамиятга эга ўйин бўлади”, - дейди Жиру.

Эслатиб ўтамиз, 10 июль куни ЖЧ-2018нинг ярим финал учрашувида Франция айнан Бельгияга қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!