Жиру: Франция терма жамоаси кўрсатаётган шоуда менинг ҳам ҳиссам бор

Франция терма жамоаси ҳамда Лондоннинг “Челси” клуби форварди Оливье Жиру мухлислар уни ноҳақ танқид қилишаётганини айтди.

“Франция терма жамоаси шоу кўрсатмоқда. Бунда менинг ҳам ҳиссам бор. Мен одамлар сезмайдиган майдондаги қора ишларни амалга ошириб, жамоадошларимнинг гол уришлари учун ёрдам бераман”, - дейди Жиру.

Эслатиб ўтамиз, Жиру жорий мавсум АПЛда жами 7та ўйинда иштирок этиб, 4та голга ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!