Жо-Вилфрид Цонга "Rolex Paris Masters"да иштирок этади

Жорий йилнинг 27 октябрь кунидан 4 ноябрь кунига қадар Франциянинг Париж шаҳрида "Rolex Paris Masters" мусобақаси ўтказилади.

Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ташкил этиладиган ушбу мусобақанинг асосий тўрида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи "wild card" франциялик Жо-Вилфрид Цонгага тақдим этилди.

Шунингдек, турнирда Цонгадан ташқари яна икки француз теннисчилар Пьер-Юге Эрбер ва Уго Умберга мазкур таклифнома берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!