Жо Харт барибир "Манчестер Сити"дан кетмоқчи

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби дарвозабони Жо Харт имкон қадар тезроқ бу жамоадан кетмоқчилиги ҳақида айтиб ўтди.

“Мен доимий ўйин амалиётига эга бўлишим учун қайсидир жамоа билан шартнома имзолашим шарт. Менимча бу аниқ. Сўнгги икки мавсумда ўйин амалиётига эга бўлиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қилдим. Мен мундиалга бормоқчи эдим, лекин якунда қаерга борганимни кўриб турибсиз.

Мен тажрибали футболчиман ва энг юқори даражада ўйнай оламан. Мен қайси жамоада бўлсам ҳам улар учун керакли футболчи бўлишим шарт. Бу эса фақатгина ўша клуб билан доимий шартнома имзолаганиман сўнггина амалга ошиши мумкин. Албатта, агар мен ҳар иккала клубни ҳам қониқтира оладиган таклиф топа олмасам, у ҳолда “Манчестер Сити”да қоламан”, - дейди Харт.

Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола “Сити” бошқарувига келгач Харт учун асосий таркиб эшиклари бутунлай ёпилди ва у сўнгги икки мавсумни “Торино” ва “Вест Хэм” клубларида ижара асосида ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!