Жо Харт ниҳоят ўзига жамоа топди (ФОТО)

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» дарвозабони Жо Харт фаолиятини «Бёрнли» клубида давом эттирадиган бўлди.

Берилган хабарларга қараганда 31 ёшли англиялик посбон янги жамоаси билан 2 йиллик келишув имзолаган. Бироқ, ҳозирча ушбу трансфернинг молиявий томонлари ошкор этилмаяпти. Баъзи манбааларга кўра «Бёрнли» Харт учун “шаҳарликлар”га 3,5 млн фунт тўлаган.

rue8b0b23fb40.jpg

Маълумот учун, Жо Харт “Манчестер Сити” сафида умумий ҳисобда 12 йил тўп сурди. У ушбу давр мобайнида икки карра Англия чемпионлигини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Харт сўнгги икки мавсумни “Торино” ва “Вест Хэм” клубларида ижара асосида ўтказган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!