Жон Терри фаолиятини якунламоқчи

Англиялик афсонавий ҳимоячи Жон Терри ўз келажак фаолияти борасида якуний қарорга келди.

The Guardian нашри тарқатган хабарга қараганда 37 ёшли Терри мураббийлик лицензиясини қўлга киритгач футболчилик фаолиятини якунлаб "Челси"нинг ( U-23) ёшлар жамоасига мураббийлик қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Терри асли “Челси” тарбияланувчиси ҳисобланади ва у “аристократлар” сафида 26 йил тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!