Жон Терри яна Моуриньо билан бирга ишлаши мумкин

"Манчестер Юнайтед" клуби афсонавий ҳимоячи Жон Террини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда talkSPORT нашри хабар бермоқда.

Унга кўра манкуанликлар раҳбарияти “Челси”даги фаолияти давомида Жозе Моуриньо билан жуда яхши таниш бўлган тажрибали ҳимоячини таркибга жалб этиш борасида иш олиб боришмоқда. Айтиш лозимки, 37 ёшли футболчи айни дамда эркин агент ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Террига "Спартак" ва "Спортинг" клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!