Жўрабек Каримов финал йўлланмаси учун ўйнайди

Қатарда Халқаро теннис федерацияси – ITF томонидан ташкил этилган «Фьючерс» туркумига кирувчи мусобақанинг яккалик баҳсларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жўрабек Каримов ярим финалга чиқди.

Соврин жамғармаси 15.000 АҚШ доллари бўлган мусобақанинг чорак финалида Жўрабек германиялик Жорж Фон Массоу билан куч синашди. Учрашувнинг биринчи сетини қийинчиликсиз 6:1 ҳисобида ютиб олган Жўрабек, иккинчи сетда шу ҳисобда имкониятни бой берди.

Ҳал қилувчи сетда умидли теннисчимиз рақибини яна бир бора 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва финал йўлланмаси учун германиялик Бенжамин Хассан билан рақобатлашадиган бўлди.

Афсуски турнирнинг жуфтлик баҳсларида Жўрабек Каримов ва Саидаъло Саидкаримов билан ярим финалда хорватиялик Фран Звонимир Згомбик ва россиялик Аслан Каратсевга мағлуб бўлишди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!