Жордан Хендерсон: Неймар - юлдузли жамоанинг бир аъзоси холос
“Ливерпуль” сардори Жордан Хендерсон бугун Чемпионлар лигаси доирасида ПСЖга қарши ўйин олдидан рақиб жамоанинг энг хавфли футболчиси ҳисобланган Неймар ҳақида гапириб ўтди.
“Неймар – жаҳон даражасидаги футболчи ва ўта жиддий рақиб. Бугун уни тўхтатиб қолиш жуда қийин бўлади. Лекин, биз гранд жамоаларга қарши қандай ўйнашни язши биламиз. Буни аввал ҳам исботлаганмиз.
Ҳар бир ўйинда Неймарнинг оёғига жуда кўп ташланишади, у эса бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади. У юлдузли таркибга эга жамоанинг бор йўғи бир аъзоси холос. Шу боис биз нафақат Неймарни, балки бутун ПСЖни қандай қилиб тўхтатиб қолиш ҳақида ўйлашимиз лозим. Бу қийин бўлади, аммо бизда ажойиб жамоа шаклланган ва бу жамоа ҳар қандай рақибга етарлича муаммолар туғдира олади”, - дейди Хендерсон.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – ПСЖ ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.
Фикрлар