Жошуа Тайсон Фьюрига қарши жангга тайёрлигини маълум қилди

Супер оғир вазн тоифасида IBF, WBO, IBO ва WBA чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуа WBC камари соҳиби Деонтей Уайлдер билан жанг борасида келиша олишмаса, собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди.

Жошуа навбатдаги жангини россиялик боксчи Александр Поветкинга қарши ўтказади. Жанг 22 сентябр кунига режалаштирилган. Жошуа ва Уайлдер тўқнашуви эса 2019 йил 13 апрелида бўлиб ўтиши мумкин.

Тайсон Фьюри мен билан жанг қилишни аниқ рад этмайди. Агар Деонтей Уайлдер билан учраша олмасак, Тайсон Фьюрига қарши жанг қилишдан хурсанд бўламан, – дея Энтони Жошуанинг сўзларини келтиради The Sun нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!