Жошуа ва Уайт жамоалари жанг борасида деярли келишувга эришди

Энтони Жошуа промоутери Эдди Хирн сўзларига кўра, британиялик боксчи ва Диллиан Уайт ўртасидаги жанг борасида томонлар келишувга эришишга яқин туришибди, бироқ жанг 13 апрел куни ташкил қилинмайди.

Биз келишувга эришишга жуда яқин келдик. Агар 13 апрел куни “Уэмбли”да жанг қилмаган тақдирда ҳам, бошқа вақтга бошқа стадионни банд қиламиз. Жанг Англияда жорий йилнинг май-июн ойларида ўтказилиши мумкин. Мен шартнома имзоланишига ишонаман. Агар музокаралар бекор бўладиган бўлса, июн ойида Жошуа Нью-Йоркка жўнаб кетади ва Жаррел Миллер билан жанг қилади, – дейди Хирн.

Аввалроқ Жошуа жамоаси ушбу жанг учун Уайтга 6,5 млн доллар таклиф қилганлиги маълум қилинган эди.