Жозе Моуриньо: “МЮ” ҳақли равишда ғалаба қозонди
“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Уиган”га қарши (4:0) кечган Англия Кубоги 4-босқич ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“МЮ”ҳақли равишда ғалабага эришди. Биринчи бўлим яхши ўтди, дея олмайман, аммо гол уришга муваффақ бўлдик. Биз рақибнинг ҳужумкор ўйнашини кутган эдик. Натижадан мамнун қолдим. Футболда кимдир ютади, кимдир мағлуб бўлади. Бу қоида!”, – деди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “МЮ” сафида голларни Маруан Феллайни, Крис Смоллинг, Генрих Мхитарян ва Бастиан Швайнштайгер киритди.

Фикрлар