КХДР терма жамоаcи бош мураббийи: Бугун натижа учун ўйнамадик

Хабарингиз бор бундан бироз аввалроқ пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда Ўзбекистон ҳамда КХДР терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган баҳсда футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмидан меҳмонлар устози журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун ёмон ўйнадик демаган бўлардим, шунчаки ҳимоядаги йўл қўйган қўпол хатоларимиз мағлубиятимизга сабаб бўлди. Бугунги ўйиндан сўнг ўзимиз учун керакли ҳулосалар чиқарамиз.

Бу терма жамоамизнинг йил бошидан буён ўтказган илк ўртоқлик ўйини бўлди. Шу боис ҳам биринчи бўлимда кўплаб хатоларга йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Бу эса футболчиларимизнинг бироз асабийлашишига олиб келди. Натижада ўз ўйинимизни кўрсата олмадик.

Айтишим лозимки ушбу ўйингача бор йўғи бир неча кун шуғулландик. Бугун майдонга тушган  асосий футболчиларимиз ўз клублари сафида ўтган ҳафтала ОФК кубоги ўйинларида  иштирок этишганди ва шу боисдан уларда бироз чарчоқ аломатлари сезилди. Бугун натижа учун натижа учун ўйнамадик, асосий мақсадимиз тактик ўйинимизни синовдан ўтказиш эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!