КХЛ чемпионатида «Торпедо» муҳим ғалабага эришди

КХЛ чемпионатининг навбатдаги турида 7та учрашув бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг «Металлург Мг» ва «Спартак» жамоалари ўртасидаги учрашувда 3:2 ҳисоби қайд этилган бўлса, «Автомобильист» ўзининг «КСК Уралес» муз саройида «Северстал»ни 5:0 ҳисобида енгди.

Чемпионатнинг «Трактор» ҳамда «Торпедо» клублари ўртасидаги учрашув кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди. Сафарда ўйин ўтказган «Торпедо» рақибларини 1:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.

Шунингдек, бугун «Лада – Динамо Рига», «Локомотив» – «Югра», «Витяз» – «Адмирал» ҳамда «Динамо Москва» – «Сибир» жамоалари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!