Кантона: Фергюсон даврида бундай натижаларни кўрсатолмасдик

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ хужумчиси Эрик Кантона жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньони танқид қилди.

Tecno

- Унинг ўйин услуби МЮга тўғри келмайди. "Ювентус"га қарши баҳсда рақиб тўпни 70% вақт ўз назоратида ушлаб турди. Фергюсон даврида бундай ҳолат бўлишига йўл қўйилмасди.

Бундай вазиятда мен ғазабланмоқдаман. "Манчестер Сити"нинг ғалабали сериясини қўриб мен азобланаман. Ўйлашимча, жамоа хозирда ёш ва иқтидорли футболчиларни қўлдан бой бермоқда.

"Юнайтед" ўз тарихида ҳеч қачон клубнинг футболчиларига мураббийлик лавозимида иш бермаган, бундай имкониятни яратиш даркор деб ўйлайман, - дея Кантонанинг сўзларидан иқтибос келтиради The Republik of Mancunia нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!