Хабар бериб ўтганимиздек, 7-9 декабрь кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида каратэ бўйича катталар ўртасида «А Серия» туркумидаги рейтинг турнири бўлиб ўтади. Баҳсларда жаҳоннинг турли давлатларидан 1000 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Беллашувларда ўзбекистонлик каратэчилар ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Терма жамоамиз мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:

Эркаклар:

-60 кг: Садриддин Сайматов
-67 кг: Иқболжон Узоқов

Аёллар:

-50 кг: Бахринисо Бабаева
-61 кг: Барно Мирзаева

Мураббийлар:
Ўктам Бекпўлатов
Дилноза Бакирова.

Бугун, мусобақанинг дастлабки кунида икки нафар ҳамюртимиз – Иқболжон Узоқов ҳамда Баҳринисо Бабаева татамига чиқади. Эртага Садриддин Сайматов ва Барно Мирзаева баҳсларга киришади. Медаллар учун жанглар эса 9 декабрь куни ўтказилади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98