Каратэчиларимиз Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда

Айни дамда Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Киокушинкай-кан каратэ бўйича Осиё чемпионати мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Унда қитъамизнинг турли давлатлари ҳамда Ўзбекистондан спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

Эркаклар баҳсларида Азамат Жамбулов, Расул Абдуалиев, Султон Камолов, Севинчбек Қаршиев, Жалолиддин Зоиров, Оғабек Ҳолиқулов ҳимоя қилаётган бўлса, хотин-қизлар беллашувларида Шаҳноза Азаматова, Дурдона Эшонқулова, Нигора Абдураҳмонова, Умида Дариябаева ўз омадларини синаб кўришмоқда.

Терма жамоамизга Мутал Назаров ва Илҳом Налчибоев мураббийлик қилаётган бўлса, турнирда Умид Рўзиев ҳакамлар бригадасидан ўрин эгаллаган.

Мусобақанинг финал баҳслари 17 июн куни бўлиб ўтади.

karate 2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!