"Кардифф Сити" "Ливерпул"нинг ажойиб сериясига барҳам берди
"Аждарлар" бугунги ўйинда гарчи мағлуб бўлган бўлсаларда, "қизиллар"нинг қуруқ сериясига барҳам бера олишди.
"Кардифф" футболчиси Каллум Патерсон томонидан киритилган гол "Ливерпул"нинг "Энфилд"даги учрашувлардаги қуруқ сериясига нуқта қўйди. Мерсисайдликларнинг мазкур серияси 918 дақиқа давом этди.
Бундан олдин сўнгги марта Юрген Клопп жамоаси "Энфилд"да февраль ойида ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан эди.
Фикрлар