Карло Анчелотти: “Ливерпуль”га қарши ўйин ҳал қилувчи эмас
“Наполи” бош мураббийи Карло Анчелотти “Ливерпуль”га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Биз жавоб ўйинларига ҳам куч сақлаб қолишимиз керак. Бутун ўйин давомида тўпни назорат қилиш шартмас, аммо қийин вазиятларда бошқарув режасини яхшилаш даркор.
> Юрген Клопп: Анчелотти - "айёр тулки"
– Бу биз учун асосий элемент. Ҳал қилувчи ўйинсми? “Ливерпуль”да жуда хавфли ҳужум бор, айниқса қарши ҳужумларда. Агар биз ютишн истасак, рақибнинг қарши ҳужумга ўтиб кетишига имкон бермаслигимиз керак. Бу муҳим ўйин, аммо ҳал қилувчи эмас. 3 очко олишга ҳаракат қиламиз, чунки “Црвена Звезда” билан бўлган баҳсда 2 очкони йўқотдик, – дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, “Наполи” – “Ливерпуль” баҳси бугун тунда бўлиб ўтади.
Фикрлар