Картинг бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашнинг 2018 йилги спорт тадбирлари календар режасига асосан 10-12 август кунлари Учқўрғон туман УСТКга қарашли картадромда ўтказиладиган картинг бўйича Ўзбекистон Кубоги 2-босқич ва финал мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан жами 168 дан ортик 7 ёшдан бошлаб ва ундан юқори бўлган (ҳамда 5 нафар қизлар) спортчилар иштирок этдилар.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, 1-ўринни Тошкент шаҳри Яшнобод туман ўқув спорт техника клуби жамоаси, 2-ўринни Тошкент вилояти Ангрен автомобил мактаби жамоаси ва 3-ўринни Наманган вилояти Уйчи туман ўкув спорт техника клуби жамоаси эгалладилар.
Ғолибларга “Ватанпарвар” ташкилотининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрликлари топширилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Автомобил спорти федерацияси президенти Азимжон Аҳмедходжаев иштирок этди.
Фикрлар