Карвахалнинг жароҳати борасида илк хабарлар маълум қилинди

Кеча ЦСКАга қарши ўйинда жароҳат олган "Реал" Мадрид клуби ҳимоячиси Дани Карвахалнинг жароҳати бўйича маълумотлар ошкор қилинди.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли испаниялик футболчининг чап оёқ сон мушакларидан шикастланган. Унинг қачон сафга қайтиши эса эртага ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Маълумот учун, Карвахаль жорий мавсум “Реал” сафида жами 8та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!