Касминин: Сентябрь ойидаёқ Суперлигадан кетишга қарор қилган эдим
Белоруслик футболчи Қозоғистоннинг "Окжетпес" Кокшетау жамоаси билан шартнома имзолади. Sports.kz нашри эса 29 ёшли ҳимоячи билан интервью ташкил этди.
"Менинг АГМК билан шартномам 31 декарда якунига етган эди. Мен сентябр ойидаёқ Ўзбекистон чемпионатида қолишни истамаган эдим. Чунки, ниманидир ўзгартиришни истаган эдим.
Ўзбекистонда икки йил ўйнадим. Шуларнинг бир ярим йили Виктор Кумиков қўл остида ўтди. У ерда ўзимни қулай ҳис қилдим. Ўзбекистонда доимо қуёшли об-ҳаво ҳукмрон. Хаттоки янги йил кунида ҳам ҳаво 17 даража илиқ бўлди.
Бу ерда рафиқам билан танишганман. Ҳозирда эса биргаликда қизимизни тарбия қилмоқдамиз. Кокшетау шаҳрида эса 50 даража совуқ бўлиши ҳақида эшитдим. Нима бўлган тақдирда ҳам, мен профессионал футболчиман ва нима бўлишидан қатъий назар ўз ишимни 100 % бажаришим зарур", - деди Касминин.
Фикрлар