Кавани хитойликларнинг супер таклифини рад этди
ПСЖ форварди Эдинсон Кавани фаолиятини Хитойда давом эттиришни хоҳламади. Бу ҳақда Le10Sport нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра "Далянь Ифан" клуби 31 ёшли уругвайлик футболчига ажойиб шартнома таклиф қилган. Аммо, Кавани буни рад этган.
Эслатиб ўтамиз, Каванига айни дамда Европа грандларидан ҳам жиддий қизиқишлар мавжуд. "Реал", "Атлетико", "Челси" ва "Наполи" шулар жумласидандир.
Маълумот учун, Кавани жорий мавсум парижликлар сафида жами 19та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар