Кахи Махарадзе: Менимча, ҳисобнинг ўзи ўйиннинг қандай ўтганини билдириб турса керак
Суперлигасининг 30-тури доирасида "Бухоро" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" футболчиси Кахи Махарадзе ўз фикрларини билдириб ўтди.
- "Бухоро"га қарши биз ишончли ўйин намойиш қилдик. 4:0 ҳисобида ғалабага эришдик. Менимча, ҳисобнинг ўзи ўйиннинг қандай ўтганини билдириб турса керак. Муҳим 3 очкони қўлга киритдик. Йигитларга раҳмат, жамоа ажойиб ўйин намойиш қилишди. Барчани ғалаба билан табриклайман. Кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
"Бухоро" яхши жамоа эканлигини, уларнинг таркибида юқори савияли футболчилар кўп эканлигини билардик. Уларнинг қандай ўйин кўрсатишларини билмагандик. "Локомотив"га қарши ўйнаш жуда қийин. Ушбу рақибга қарши жанговор ўйин кўрсатишни ният қилгандик. Якуний натижа адолатли бўлди, - деди Махарадзе.
Фикрлар