Кахи Махарадзе "Сўғдиёна"га ўтишга яқин турибди

Ўтган мавсум "Локомотив" сафида Суперлига чемпионлигини қўлга киритган маҳоратли ярим ҳимоячи Кахи Махарадзе янги мавсумни ҳам юртимизда ўтказишга жуда яқин турибди.

SPORTS.uz'га маълум бўлишича 31 ёшли грузиялик футболчига Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Катта эҳтимол билан Махарадзе фаолиятини айнан жиззахликлар сафида давом эттиради.

Маълумот учун, Кахи Махарадзе ўтган мавсум "темирйўлчилар" сафида жами 30та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди. У фаолияти давомида "Локомотив"дан ташқари шунингдек Тошкентнинг "Пахтакор"ида ҳам тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!