Кеча "Реал"да Лопетегининг жамоадаги тақдирига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Кеча Мадриднинг "Реал" клубида бош мураббий Хулен Лопетегининг жамоадаги келажагини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда El Chiringuito нашри хабар бермоқда.

Ушбу йиғилишда “қироллик клуби”нинг бош менежери Хосе Анхель Санчес ҳамда жамоа сардори Серхио Рамослар ўз фикрларини билдиришди. Бироқ, ҳозирча ушбу йиғилишнинг тафсилотлари матбуотга ошкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Лопетеги бошқарувидаги “Реал” қаторасига 5та ўйинда ғалаба қозона олмай, ниҳоят ЕЧЛнинг 3-турида Чехиянинг “Виктория” клубини аранг 2:1 ҳисобида таслим этди. Энди мадридликларни якшанба куни “Камп Ноу”да “Барселона”га қарши қийин учрашув кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!