Кьеллини: "Атлетико" кўпроқ италиян клубига ўхшайди
Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоржо Кьеллини “Атлетико”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Атлетико” испан жамоасидан кўра кўпроқ италян клубига ўхшайди. Ўйин услубига кўра улар кўпроқ бизнинг жамоаларга ўхшайди. Симеоне “Ювентус”ни тўхтатиб қолиш учун 4та ярим ҳимоячи туширишга тайёр деб ўйлайман.
Умид қиламанки ушбу стадионга 1 июнда яна қайтамиз”, - дейди Кьеллини.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Атлетико” ҳамда “Ювентус” жамоалари ўртасидаги баҳс эртага бўлиб ўтади. Таъкидлаш керакки, жорий мавсум Чемпионлар лигаси финалига айнан эртага бўладиган "Ванда Метрополитано" стадиони мезбонлик қилади.
Фикрлар