Кемран Нуриллаев Осиё очиқ кубогида ғалаба қозонди
Айни паллада Қозоғистоннинг Оқтоу шаҳрида дзюдо бўйича Осиё очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада иштирок этаётган терма жамоамиз вакиллари ҳам ўзларига билдирилган ишончни оқлашмоқда.
Вазни 60 килограмм вазн тоифасидаги полвонлар баҳсида юртдошимиз Кемран Нуриллаев барча рақибларини мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди. Таъкидлаш жоиз, мусобақанинг чорак финалида вакилимиз кўплаб нуфузли мусобақалар, шу жумладан, жаҳон чемпионати финалчиси мўғулистонлик Амартувшин Дашдавани ҳам доғда қолдирди.
Мусобақа қизғин давом этмоқда. Бир қатор вазн тоифаларида терма жамоамиз вакиллари ҳали медаллар учун курашни давом эттиришмоқда.
Фикрлар