Кейлор Навас А Серия грандларининг қизиқишларига сабаб бўла бошлади

Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Кейлор Навасга Италиянинг 3та гранд клублари жиддий қизиқиш билдира бошлашди.

Хабарларга қараганда 31 ёшли коста-рикалик посбон учун айни дамда "Ювентус", "Рома" ва "Наполи" клублари даъвогарлик қилишмоқда. Айтиш лозимки, “Челси” дарвозабони Тибо Куртуа тез орада “қироллик клуби”га кўчиб ўтишини инобатга олсак, Наваснинг жамоадан кетиш эҳтимоллари жуда юқори.

Маълумот учун, Навас ўтган мавсум “Реал” сафида жами 44та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 49та тўп ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!