Кейн: Почеттинонинг иш услуби барчамизга ёқади

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби форварди Харри Кейн жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бизнинг ҳаммамизга Почеттинонинг иш услуби жуда ёқади. Биз у билан яхши жамоа шакллантирдик. Олдинга интилишда давом этишимиз керак. Соврин ютиш вақти келди.

Почеттино нафақат яхши мураббий, балки ажойиб инсонҳамдир. У барчамизга дўстларча муомала қилади. У ҳурматга лойиқ ва биз у билан ишлашни хоҳлаймиз”, - дейди англиялик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" бугун ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 21:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!